01
mart
2025
"Филология фанлари кесимида ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини ташкил этиш" мавзусида семинар ташкил этилди
Қашқадарё вилояти педагогик маҳорат маркази Тилларни ўқитиш методикаси кафедраси йиллик режасига кўра, февраль ойида Косон тумани ММТБ га қарашли хорижий тил бўйича 33-таянч мактабда методик ёрдам кўрсатиш мақсадида "Филология фанлари кесимида ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланишини ташкил этиш" мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинар давомида кафедра доценти З.Ўроқова таълимдаги ислоҳотлар ҳақида, кафедра катта ўқитувчиси Г.Каримова КРК ва КРС тренингларининг мақсад-вазифалари ҳақида, инглиз тили фани бўйича мастер-тренерлар З.Оқбоева ва Д.Абдираҳмоновалар хорижий тил ўқитувчиларининг КРК давомида қандай кўникмаларга эга бўлиши ва мактаб ўқувчиларини ўқитиш тизимини тубдан янгилашнинг мақсадлари ва муаммоларига ечимлар топиш бўйича маъруза қилдилар.
КРК жараёнлари ўрганилди ва уларга қўшимча маълумотлар берилди. Етакчи ўқитувчиларнинг таклиф -мулоҳазалари тингланди.
Семинар савол-жавоб кўринишида самарали ташкил этилди.