28
oktyabr
2023
Қашқадарё ВПЯМЎММнинг Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси томонидан "Замонавий ўқитувчининг узлуксиз касбий фаолияти: долзарб масалалари ва стратегик режалари" мавзусида Республика илмий-амалий конференция ташкил этилди.
2023-йил 28-октябр куни Қашқадарё ВПЯМЎММнинг Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси томонидан "Замонавий ўқитувчининг узлуксиз касбий фаолияти: долзарб масалалари ва стратегик режалари" мавзусида Республика илмий-амалий конференция ташкил этилди. Конференцияни Қашқадарё ВПЯМЎММ директори ф.ф.н. доцент А.С.Маллаев кириш сўзи билан очиб берди. Конференцияда Финландиялик таълим соҳасидаги етакчи мутахассис Хассис Петрли Лоунаскорпи ва Санкт-Петербургнинг Герцен номидаги РДПУ ўқитувчиси Чакушкина Анна Сергеевна ўз маърузалари билан анжуман мавзусининг долзарблигини ҳаётий тажрибалари асосида маълумотларни айтиб ўтдилар. Шунингдек, доц. Т.Расулев, п.ф.д. М.Шодиева, катта ўқитувчилар Р.Соҳибназаров, Д.Шаниязова, Д.Явкочдиева ва Л.Бердиевалар ҳам мавзунинг моҳиятини ҳар томонлама ёритиб бердилар. Анжуман давомида савол-жавоблар асосидаги баҳс-мунозара эса узлуксиз касбий таълим муаммоларини бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқилишида дастуруламал бўлиб хизмат қилди. Якуний сўзда Қашқадарё ВПЯМЎММ Ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари т.ф.д. Д.Комолов анжуманда баён этилган фикр ва мулоҳазаларнинг ўринли эканлигини алоҳида таъкидлаб, фаолиятимизда методик хизмат бўла олишини эътироф этди. Шу билан бирга, конференция шўъбаларига киритилган мақолалардаги илмий ғоялар асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди. Конференция юқори даражада ўтказилди ва маърузалардан айтилган фикр-мулоҳазалар асосида узлуксиз касбий таълимда замонавий янги авлод ўқитувчисини шакллантириш бўйича аниқ хулосалар ишлаб чиқиладиган бўлди.