вписать адрес сайта
Qashqadaryo_moi@xtv.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » Қашқадарё ВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедра мудири доц. Т.Расулев ва катта ўқитувчи Д.Шаниязовалар томонидан Яккабоғ тумани 37-умумий ўрта таълим мактабида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
26
may
2022

Қашқадарё ВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедра мудири доц. Т.Расулев ва катта ўқитувчи Д.Шаниязовалар томонидан Яккабоғ тумани 37-умумий ўрта таълим мактабида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.

2022-йил 25-май куни соат 10-00да Қашқадарё вилоят ХТБининг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикасининг халқ таълими тизимидаги энг сўнгги ислоҳотлар ва меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Қашқадарё ВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим технологиялари кафедра мудири доц. Т.Расулев ва катта ўқитувчи Д.Шаниязовалар томонидан Яккабоғ тумани 37-умумий ўрта таълим мактабида ўқув-амалий семинар ташкил этилди. Семинарда халқ таълими соҳасидаги энг сўнгги янгиликлар ва уларнинг раҳбар ва педагог ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигидаги аҳамияти, замонавий ўқитувчининг педагогик маҳорати, педагогик маданияти, этика ва эстетикаси, имиджи, халқаро талаблар даражасида билим бериш малакаси бўйича Осиё ҳамда Хориж давлатлари таълим тизими тажрибалари ҳақида маълумотлар ва методик тавсиялар берилди. Шунингдек, шахсан мактаб директори Жуманазар Қурбоновнинг машаққатли меҳнатлари ва ташаббуслари билан ташкил этилган устозлар хиёбони, Ғуржоб қишлоғидан 2-жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошларимиз учун жангчилар хиёбони, миллий музей, мактабда ютуқларга эришган ўқитувчи ва ўқувчилар бурчаги билан танишиш ўзгача завқ бағишлади. Ушбу ўқув семинари иштирокчиларда катта таассурот уйғотди ва барча саволларига семинар ташкиотчилари томонидан асосли жавоблар берилди.скачать dle 12.0