09
dekabr
2021
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Қашқадарё ВХТХҚТМОҲМ Педагогика, психология ва таълим менежменти кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 2021-йил 7-декабр куни соат 13:20 да Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари курси тингловчилари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллигига бағишлаб маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда кафедра мудири доц. Т.Расулев ва кафедра катта ўқитувчилари Д.Шаниязова ва А.Соатовлар қомусимизнинг тарихий тараққиёти ва бугунги ҳаётимиздаги аҳамияти борасидаги маърузалари иштирокчиларда катта таассурот уйғотди. Шунингдек курс тингловчилари ҳам ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар ва ушбу тадбир баҳс-мунозараларга бой бўлди.