вписать адрес сайта
Qashqadaryo_moi@xtv.uz
Saytning
maxsus versiyasi
» » PISA-2025: TAYYORGARLIK
09
aprel
2025

PISA-2025: TAYYORGARLIK

Жорий йилнинг 9 апрель куни Қашқадарё вилоятидан PISA-2025 тадқиқотида иштирок этадиган 19 та мактабларнинг табиий фан ўқитувчилари учун "Табиий-илмий саводхонлик" ни баҳолаш йўналишида Zoom платформасида тренинглар ташкил этилди.
Ушбу тренингда 20 нафар етакчи ўқитувчилар Президент мактаблари студияларидан  ва 120 нафари  ўзларининг мактабларидан иштирок этдилар.
Ўқувларнинг назарий қисмида  ўқувчиларда маълумотларни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш ҳақида маълумот берилди.
Амалий машғулотда "Қушлар миграцияси", "Метеороидлар ва кратерлар", "Ёқилғи қазилма бойликлари" мавзулари ва PISA саволлари таҳлил қилиниб, ўқувчиларда топшириқларни бажара олиш кўникмаларини шакллантириш методикаси тушунтирилди.скачать dle 12.0